Япония Осиё кубоги-2023га мезбонлик қилиши мумкин
Чоршанба, 18 Май
2215
Фото: AFP

Япония футбол ассоциацияси (JFA) 2023 йилги Осиё кубогини ўтказиш борасида норасмий таклиф олди.

«Таклифни олдик. Агар Япония турнирни ўзида қабул қилса, шубҳасиз, бу катта муваффақият бўларди», - дея JFA раҳбари Кодзо Ташиманинг сўзларини келтирган Reuters Nikkan Sports’га таяниб.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги-2023 Хитойда ўтказилиши белгиланган бўлса-да, коронавирус пандемияси бўйича мамлакатдаги эпидемиологик қийин вазият сабабли мезбон турнирни ўтказишдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги-2019 Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилиб, Қатарнинг чемпионлиги билан якунланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар