Клопп Мбаппенинг «Ливерпул»га келиш имконияти ҳақида гапирди
Сешанба, 17 Май
12152
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг мерсисайдликларга трансфер қилиниш имкониятлари ҳақида гапирди. 

«Албатта, биз Мбаппенинг хизматларига қизиқиш билдирганмиз. Кўр эмасмиз-ку, унинг иқтидорини кўриб турибмиз. 

Агар у сизга ёқмаса, бу каби саволларни сизга беришимизга тўғри келади. Қандай қилиб унинг футболини ётирмаслик мумкин. Аммо биз у учун курашда иштирок этмаяпмиз», — деди Клопп. 

Аввалроқ, 23 ёшли футболчи Франция миллий жамоаси йиғинига қўшилиш олдидан келажаги борасидаги қарорини эълон қилишини маълум қилган ва барчаси ҳал бўлганини айтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар