Азиз Ҳайдаров: «Тўғри, бу — шоу. Лекин миллий жамоа либосини кийганда, оёқни олиб қочмаймиз»
Сешанба, 17 Май
4076
Фото: Tribuna.uz

А Серия ва Ўзбекистон миллий жамоаси афсоналари ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда «оқ бўрилар»нинг собиқ яримҳимоячиси Азиз Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Gucci» бренди футболкасида келганимнинг италиялик юлдузлар ташрифига алоқаси йўқ. Шунчаки тоза кийимимни кийиб келдим.

Тўғри, эртанги ўйин — шоу. Лекин миллий жамоа либосини кийганда шоу эканлигини ҳам унутасиз. Оёқни олиб қочмаймиз. Яхши ўйин бўлади.

Жамоа сардори? Номзодлар кўп. Эҳтимол, энг кўп ўйин ўтказганлар боғич тақишар. Биз кичкина одамлармиз (залда кулги кўтарилди)», — дейди Ҳайдаров.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар