АПЛ. «Арсенал» «Ньюкасл»га ютқазиб, 4-ўрин учун имкониятини пасайтириб юборди
Сешанба, 17 Май
4331
Фото: Getty Images

Англия чемпионатининг 37-турида «Арсенал» сафарда «Ньюкасл»га (46, 12-ўрин) имкониятни бой берди ва 4-ўринга қайта олмади. Уайтнинг автоголи ва Гимараэснинг голи мезбонларга 3 очко келтирди. 

«Арсенал» 66 очко билан 5-поғонада қолди ва сўнгги тур олдидан ЕЧЛ позициясидаги 4-ўринда турган «Тоттенҳэм»дан (68) 2 очкога ортда. 

38-турда «Арсенал» «Эвертон»ни қабул қилса, «Тоттенҳэм» «Норвич» меҳмони бўлади. Бу баҳсда «шпорлар»ни катта эҳтимол билан дуранг ҳам қониқтиради. Чунки Конте жамоасида тўплар нисбати +24, «тўпчилар»да эса +9.

АПЛ. 37-тур
Ньюкасл — Арсенал 2:0

16 май, «Сент Жеймс Парк»
Голлар: Уайт (55, автогол), Гимараэс (85).
Ньюкасл – Дубравка, Крафт, Шер (Ласселс, 49), Берн, Таргетт, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Альмирон (Мерфи, 77), Сен-Максимен (Фрейзер, 77), Уилсон (Гэйл, 90+4), Жоэлинтон. 
Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу (Соареш, 39), Габриэл (Пепе, 73), Уайт, Нуну Тавареш (Ляказетт, 62), Жака, Эль-Ненни, Эдегор, Смит-Роу (Мартинелли, 53), Нкетиа, Сака.
Огоҳлантиришлар: Уайт (8), Нкетиа (46), Жака (90+5).

Ўхшаш янгиликлар