Тен Ҳаг Роналдунинг «МЮ»даги келажаги ҳақида гапирди
Душанба, 16 Май
21735
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоа етакчиси Криштиану Роналдунинг клубдаги келажаги масаласида фикр билдирди. 

«Роналду — гигант, у жамоа учун керакли эканлигини кўрсатишга улгурди. Ўйлайманки, у амбицияларга тўлиб турибди. 

Албатта, уни жамоада сақлаб қолишни истаган бўлардим. Жорий мавсум у клуб учун жуда ҳам муҳим эканлигини кўрсатди. Ажойиб статистикаси билан бизга катта ёрдам бера олади», — деди нидерландиялик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли португалиялик ҳужумчининг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар