«Атлетико» клубини тарк этишини эълон қилган Луис Суареснинг қайси жамоага ўтмоқчи бўлаётгани маълум бўлди.
As хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида Мадрид жамоасини эркин агент сифатида тарк этадиган 35 ёшли уругвайлик ҳужумчи «Барселона»га қайтишни истамоқда. 2014-2020 йиллар давомида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган Суареснинг оиласи ҳалигача Барселонада истиқомат қилади. Луис ҳозирда «Барса»дан таклиф бўлишини кутмоқда.
Аввалроқ, Суаресга Стивен Жеррард мураббийлигидаги «Астон Вилла», Италиянинг «Интер» ва «Севилья» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Маълумот учун, уругвайлик ҳужумчи жорий мавсум «Атлетико» сафида жами 43 ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.