Манба: Погба бугун «Ювентус» вакиллари билан учрашади
Душанба, 16 Май
1069
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Поль Погба ёзда клубни тарк этиши кутилмоқда. 

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, франциялик футболчининг агенти бугун «Ювентус» вакиллари билан учрашади. 

Шунингдек, «ПСЖ» ҳам яримҳимоячини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Парижликлар Погбага «Юве»дан кўпроқ маош тўлашга тайёр. Аммо франциялик футболчи агентига, аввало, туринликлар таклифини ўрганиб чиқишни топширган. 

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 27та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва 9та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар