Клопп АПЛдаги чемпионлик кураши ҳақида: «Ман Сити» яна очко йўқотишини кутаётганим йўқ. Улар қачон кетма-кет омадсизликка учраганини эслолмайман»
Душанба, 16 Май
3722
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» устози Юрген Клопп «Манчестер Сити» билан чемпионлик кураши ҳақида гапирди.

«Саутҳемптон»га қарши эртанги учрашувни интиқлик билан кутяпман. «Ман Сити» охирги марта қачон кетма-кет очко йўқотганини эслолмайман ҳатто. «Астон Вилла»га осон бўлмайди, чунки улар ҳафта ўртасида майдонга тушишга кўникмаган. Шу боис, «Манчестер Сити» охирги турда яна очко йўқотишини кутаётганим йўқ.

«Челси»га қарши финалдаги 120 дақиқалик ўйиндан кейин сешанба оқшомидаги ўйинда ким тайёр бўлишини ҳали кўрамиз. Ҳамма шай бўлиши қийин. «Саутҳемптон» бизни мағлуб этишга уриниб кўради», - дейди «Ливерпуль» устози.

Маълумот учун, «Ман Сити» АПЛдаги 37 ўйиндан кейин 2-ўриндаги «Ливерпуль»ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. «Ливерпуль» 17 май куни «Саутҳэмптон»га қарши, сўнгги турда эса ўз майдонида «Вулверҳэмптон»га қарши майдонга тушади. «Сити» эса якшанба куни «Астон Вилла»га қарши тўп суради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар