Эрик тен Ҳаг бугундан «МЮ» мураббийлигидаги ишини бошлайди
Душанба, 16 Май
5943
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «қизил иблислар» бош мураббийлигидаги ишини бугун, 16 майдан бошлашини маълум қилди. 

«Ҳа, душанбадан мен «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида қилишим керак бўлган ишлар билан шуғулланишга киришаман. Янги мураббийлар штаби билан кўришиб олишимиз керак. 

Клубда қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Албатта, ҳар бир жамоада мана шундай юмушлар кўп бўлади. Мураббий келгуси мавсумларга тайёргарлик олиб бориши керак. Бизда эса одатдагидан кўпроқ ишлар йиғилиб қолган. 

Мураббийлар штаби дам олишга кетказадиган бир қанча вақтидан воз кечиб, ишлашига тўғри келади. Футболчилар билан ҳам шундай. Шундай экан, душанбадан бошлаб жамоа ривожланиши йўлида интенсив равишда иш олиб борамиз», — деди нидерландиялик мураббий. 

Маълумот учун, манчестерликлар 22 май санасида АПЛ 38-тури доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар