Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди
Душанба, 16 Май
11282
Фото: Getty Images

Бундеслига расмий сайти 2021/22 йилги мавсум якунларига кўра, турнирнинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра, «РБ Лейпциг» яримҳимоячиси Кристофер Нкунку Бундеслига жорий мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Франциялик футболчи мухлислар, клублар ва экспертлар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, ғолиб деб топилган. 

Нкунку сўровномада Роберт Левандовски («Бавария»), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд) ва Патрик Шикни («Байер») ортда қолдирди.

24 ёшли Нкунку Германия чемпионати якунланган мавсумида 34 ўйинда 20та гол ва 15та ассистга муаллифлик қилган. Доменико Тедеско мураббийлигидаги жамоа турнирни 4-ўринда якунлаб, Чемпионлар лигаси янги мавсумида иштирок этадиган бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар