«Атлетико» Суарес ва Эррера билан хайрлашди
Душанба, 16 Май
13708
Фото: Атлетико Мадрид

Ҳужумчи Луис Суарес ва яримҳимоячи Эктор Эррера мавсум якунида эркин агент сифатида «Атлетико»ни тарк этишади.

Мадрид клуби «Ванда Метрополитано»да 37-тур доирасидаги «Севилья»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг футболчиларга миннатдорчилик билдирди.

Эррера 2019/20 йилги, Суарес 2020/21 йилги мавсумдан буён «Атлетико»да ўйнаётганди. Улар ўтган мавсумда жамоа билан Ла Лигада ғолиб бўлишди.

32 ёшли мексикалик бу мавсумда Ла Лигада 21та ўйин ўтказди. 35 ёшли уругвайлик форвард эса 34та баҳсда 11та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар