«Атлетико» Суарес ўрнига 70 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчини таклиф этмоқчи
Душанба, 16 Май
12914
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Луис Суарес ўрнига ҳужумчи излашда давом этмоқда.

Журналист ва инсайдер Никола Скиранинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, Мадрид клуби «Бенфика» форварди Дарвин Нуньесни сотиб олиш борасида унинг агенти Жорже Мендешга мурожаат қилган. 

Манба хабарига кўра, португал клуби 22 ёшли голеадорини ёзги трансфер ойнасида 70 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Нуньес 2020 йилда 24 миллион евро эвазига «Альмерия»дан «Бенфика» сафига ўтган эди. Уругвайлик ҳужумчи жорий мавсум «Бенфика» сафида жами 41 ўйинда 34та гол ва 4та ассист амалга оширган.

Аввалроқ, ушбу футболчига «МЮ» қизиқиш билдираётгани, янги бош мураббий Эрик тен Ҳаг ҳужум чизиғини кучайтириш учун айнан Нуньесни таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар