Юрген Клопп «Ливерпул»нинг квадрупл учун кураши ҳақида гапирди
Якшанба, 15 Май
5695
Фото: Getty images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг квадрупл учун курашдаги имкониятларини анча паст баҳолади. 

«Бу ҳақида аввал ҳам айтганман — квадрупл ҳақида гапириш жуда мушкул, у биздан анча узоқда. Бу ақлга сиғмайди. Бизни 2 кундан кейин «Саутхэмптон»га қарши ўйин кутиб турибди, аммо мен бу ўйинга кимни майдонга ташлашимни ҳам билмайман. Ўйлашимча, биз бир қатор ўзгаришлар амалга оширишга мажбурмиз. Адашмасам, улар ўз майдонларида мавсумнинг сўнгги беллашувини ўтказишади ва табиийки, улар ютказишни исташмайди. Демак, бизга ҳаддан ташқари қийин бўлади. 

Хўш, агар шуни эшитмоқчи бўлсангиз, ҳа, биз квадрупл учун курашдамиз. Аммо бу жуда қийин. Аммо бу ҳозир у қадар қийин эмас. 

Биз маҳаллий миқёсда 2та кубокни ютишга эришдик ва бу — жуда ажойиб ҳиссиёт. Трент 23 ёшга етмай, барча титулларни ютишга эришди. Тарихда бунақаси бўлмаган. 

Ўйиндан кейин Тиагонинг олдига бориб: «Агар шундай футболчи эканлигингни билганимда, сени 4 йил аввал трансфер қилган бўлардим», — деб айтдим. У эса: «Сиз менга югуришни ўргатдингиз», — деди. Шуниси маълумки, у олдин ҳам жуда зўр футбол ўйнарди, аммо «Ливерпул»да югуришни ўрганди. Бу — ажойиб!

Омадимиз келганини биламиз, аммо ғалабага лойиқ эдик», — деди германиялик мураббий.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар