Ҳоланд трансферини ҳал қилган «Сити» эътиборини яна 2та позицияни кучайтиришга қаратмоқчи
Якшанба, 15 Май
12763
Фото: Getty images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар ойнаси вақтида яна қайси позицияларни кучайтириб олмоқчи эканини маълум қилди. 

«Чап қанот ҳимояси ва таянч яримҳимоясига янги футболчилар олиб келиш керак. Биламан, клубдагилар бу борада ўйлашяпти ва керакли ишларни олиб боришяпти. Мен трансферлар аниқ амалга ошади, дея олмайман, аммо режаларимиз шундай. Шубҳа йўқки, бутун дунё бўйлаб кўплаб «Манчестер Сити» даражасида ўйнай олувчи иқтидорли футболчилар бор. 

Биз миллионлаб ғолиблик руҳиятини ўзида шакллантирган иқтидорларни топиб келишимиз мумкин. Улар ҳеч қачон тугамайди, фақат топиш керак, холос», — деди испаниялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, таянч яримҳимоячиси Фернандиньо мавсум якунида «шаҳарликлар»дан кетишини маълум қилган. Чап қанот ҳимоячиси Бенжамин Менди эса 6 нафар аёлга ҳужум қилганликда айбланиб, январда ҳибсга олинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар