Мбаппе Анрининг рекордини янгилади
Якшанба, 15 Май
2659
Фото: Getty images

Ҳужумчи Килиан Мбаппе бу мавсумда 71та голда қатнашди.

«ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси футболчиси ҳамюртлари орасида бир мавсумдаги очколар сони бўйича ХХI асрдаги энг яхши натижага эришди. У 2002/03 йилги мавсумда клуб ва миллий жамоа сафида гол+пас тизимида 68 очко тўплаган «Арсенал»нинг собиқ форварди Тьерри Анрини ортда қолдирди.

Мбаппе 14 май куни Лига 1нинг 37-туридан ўрин олган «Монпелье»га (4:0) қарши ўйинда 2та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар