Клопп: «Пенальтилар сериясида асабийлашдим. Энди менда тирноқлар йўқ»
Якшанба, 15 Май
4609
Фото: Getty images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг Англия Кубогидаги ғалабаси ҳақида гапирди. 

«Қизиллар» турнир финалида «Челси»ни мағлуб этишди (0:0, пен. 6:5). 

«Челси»га қарши ажойиб, ақл бовар қилмайдиган, шиддатли ўйин бўлди. Улар ғалаба қозонишга ҳақли бўлишлари мумкин эди, худди Лига Кубоги финалидаги каби. Клублар ўртасидаги фарқ жуда кичик.

Жароҳатлардан кейин ҳам аурашган йигитлардан фахрланаман. Менимча, Виржил яхши, лекин унда мушаклар жароҳати бор эди. 

Пенальтилар сериясида асабийлашдим. Энди менда тирноқлар йўқ. Лекин «Челси»га ҳамдардман — иккинчи марта 120 дақиқа сарфлайсиз ва ҳеч нарса юта олмайсиз. Лекин ўзимиз учун жуда хурсандман. 

Биз психологик томондан йиртқичлармиз, рақиб ҳам шундай эди — ҳаммасини битта пенальти ҳал қилди. «Челси» ажойиб ўйин ўтказди, аммо якунда битта ғолиб бўлиши керак ва бугун биз бўлдик», - дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар