«Бавария» президенти Левандовски ёзда клубдан кетмаслигини эълон қилди
Якшанба, 15 Май
4519
Фото: Getty images

«Бавария» президенти Ҳерберт Ҳайнер жамоа футболчиси Роберт Левандовски шартномасининг охиригача Мюнхенда қолишини маълум қилди. 

«Робертнинг шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Демак, келгуси йилнинг ёзигача у биз учун ўйнашига тўғри келади. Оливер ва Ҳасан унга янги шартнома борасида таклиф беришди, аммо у буни рад этди. 

Бундай футболчилар бошқа топ-клублардан мунтазам таклиф қабул қилишади. Бу борада ҳайрон бўладиган нарса йўқ. 2019 йилда ҳам Роберт «Реал»га кетиши мумкин эди. Шундай экан, бу каби ҳолатлар бизга янгилик эмас. 

Дунё даражасидаги футболчи учун ўринбосар топиш қийин. Унинг шартномаси бор ва ўйлайманки, Роберт уни охирига етказиб қўяди. Шартномани узайтирмаслик — унинг ҳуқуқи. Албатта, у текинга клубни тарк этиши мумкин. «Бавария»га ҳам текинга келганди», — деди Ҳайнер. 

Аввалроқ, польшалик футболчи жамоани ёзда тарк этмоқчилигини маълум қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар