АПЛ. «Тоттенҳэм» пенальтидан урилган ягона гол эвазига «Бёрнли»ни енгиб, онлайн жадвалда 4-ўринга чиқди
Якшанба, 15 Май
3166
Фото: Getty images

Англия Премьер-лигасида 37-тур учрашувлари бошланди. 

Тур беллашувларини «Тоттенҳэм» — «Бёрнли» қарама-қаршилиги бошлаб берди. Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда бош ҳакам Кевин Френд ланкаширликлар дарвозасига пенальти белгилади ва уни «шпорлар» етакчиси Ҳарри Кейн голга айлантирди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, лондонликлар ҳисобидаги очколар 68тага етиб, онлайн жадвалда «Арсенал»ни қувиб ўтди ва 4-ўринга жойлашди. «Бёрнли» эса 34 очко билан 17-ўринда қолди.

АПЛ. 37-тур
16 май, якшанба
Тоттенҳэм — Бёрнли 1:0

Гол: Кейн (45)

Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Санчес, Сессеньон, Сон Ҳёнг Мин, Лукас Моура (Кулусевски, 79), Ҳёйбьерг, Бентанкур, Кейн.
Бернли – Поуп, Робертс, Лоутон (Леннон, 78), Лонг, Коллинз, Тэйлор, Корк, Браунҳилл, Барнс (Вегорст, 78), Корне, Макнил.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар