Тухель: «Бизга бутун Англиянинг қўллаб-қувватлаши эмас, кубок керак»
Шанба, 14 Май
3446
Фото: Getty images

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель Англия кубоги финалида «Ливерпул»га қарши бўлиб ўтадиган беллашув ҳақида гапирди. 

«Сизда бутун мамлакат «Ливерпул»ни яхши кўради деган фикр бўлиши мумкин. Агар «Челси» финалда ёмон болалар образини ижро этиши керак бўлса, муаммо йўқ. 

Биз бу ролни қабул қиламиз. Бизга бутун Англиянинг меҳри эмас, кубок керак», — деди германиялик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, «Челси» ва «Ливерпуль» ўртасидаги Англия кубоги финали бугун, 14 май, Тошкент вақти билан 20:45да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар