Салоҳ Англия кубоги финалида жароҳат олиб, майдонни тарк этди
Шанба, 14 Май
8175

Англия кубоги финали доирасидаги «Челси»га қарши учрашувда «Ливерпуль» жиддий йўқотишга учради.

Айни дамда давом этаётган баҳснинг 33-дақиқасида ливерпулликлар форварди Муҳаммад Салоҳ жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Мисрлик футболчи ўнг оёғидан оғриқ сезгач, захирага олинган. Унинг ўрнига Диогу Жота майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ЕЧЛ финали доирасида 28 май куни «Реал»га қарши майдонга тушади. Шунингдек, АПЛда чемпионлик учун кураш олиб бораётган Юрген Клопп шогирдларини 17 май куни «Саутҳемптон», 22 май куни эса «Вулверҳэмптон»га қарши баҳс кутиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар