«Реал» 2та етакчисига янги шартнома таклиф қилмоқчи
Шанба, 14 Май
4925
Фото: Getty images

«Реал» футболчилари Лука Модрич ва Винсиус Жуниор клуб билан амалдаги шартномаларини узайтириши мумкин. 

Хорватиялик футболчининг шартномаси ёзда якунига етади ва мадридликлар унга 2023 йил ёзигача мўлжалланган янги келишув таклиф қилмоқда. Футболчи билан битимнинг барча шартлари келишиб бўлинган, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо. 

Винисиус Жуниорга эса «қироллик клуби» томонидан 2028 йилгача шартномани узайтириш таклиф қилиняпти. Аммо «қаймоқранглилар» бразилиялик футболчи билан янги битим тузишга шошмаяпти. 

Маълумот учун, 21 ёшли футболчининг Ла Лига чемпионлари билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар