«Торино» футболчиси Глейсон Бремер мавсум якунида жамоасини ўзгартириши мумкин.
«L'Equipe» нашрининг хабар беришича, «ПСЖ» бразилиялик ҳимоячи учун курашга киришди. Манбага кўра, клуб спорт директори Леонардонинг шахсан ўзи ушбу трансфер устида иш олиб бормоқда.
Аввалроқ, 25 ёшли футболчига «Ювентус», «Интер» ва «Ливерпул»дан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.
Маълумот учун, Глейсоннинг «буқалар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.