Про лига. Рўзимбой Аҳмедов «Бухоро»ни сенсацион мағлубиятдан қутқариб қолди, «Турон» «Машъал»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди
Шанба, 14 Май
4833

Про лига 8-тури доирасидаги сўнгги учта ўйин якунига етди.

Турнинг марказий ўйинида «Турон» Яйпанда «Машъал» устидан ғалабага эришди. Чиройли голлар киритилган баҳсда ҳисобни меҳмонлар очган бўлишига қарамай, мезбонлар Алиев ва Муртазоевнинг голи эвазига камбэк кўрсатишди – 2:1.

«Бухоро дербиси»да эса Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги бухороликлар турнир аутсайдери бўлиб турган «Ғиждувон»ни мағлуб эта олишмади. 8-дақиқада Сонг Лонгжи меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 87-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов пенальтидан қайтган тўпни дарвозага жойлаб, мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

«Зомин» эса мухлислари қаршисида «Орол шамоли»ни мағлуб эта олмади – 1:1.

Шу тариқа, «Турон» 18 очко билан 1-ўринга кўтарилган бўлса, 17 очкога эга «Андижон» 2-ўрин, очколари сонини 16тага етказган «Бухоро» эса 3-ўринга тушди. 14 очко билан қолган «Машъал» 4-ўринга пастлади. 

Про лига. 8-тур

БУХОРО — ҒИЖДУВОН 1:1 
Голлар: Сонг Лонгжи, 8 (0:1), Рўзимбой Aҳмедов, 87 (1:1)
Ноаниқ пенальти: Рўзимбой Aҳмедов, 87 (“Бухоро”)

 ТУРОН — МAШЪAЛ 2:1 
Голлар: Микола Aгапов, 29 (0:1), Aъзамжон Aлиев, 45+2 (1:1), Ҳумоюн Муртозаев, 79 пен (2:1)

 ЗОМИН — ОРОЛ ШАМОЛИ 1:1 
Голлар: Мурод Мамбетов, 1 (0:1), Музаффар Aбдуллаев, 57 (1:1).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар