Левандовски: «Эҳтимол, бу «Бавария»даги сўнгги ўйиним бўлгандир»
Шанба, 14 Май
3833
Фото: Getty images

Бундеслига сўнгги 34-тури доирасидаги «Вольфсбург»га қарши ўйинда (2:2) гол киритган Роберт Левандовски бу баҳс унинг «Бавария»даги сўнгги ўйини бўлиши мумкинлигини яширмади.

«Эҳтимол, бу «Бавария» либосидаги сўнгги ўйиним бўлгандир.

Бу ҳақда ҳали юз фоизлик ишонч билан гапира олмасам-да, аслида шундай ҳам бўлиши мумкин. 

Биз айни дамда мен ва клуб учун энг яхши тўхтамга келиш учун изланаяпмиз», - дейди Роберт учрашувдан кейин.

Маълумот учун, Роберт 2014 йилдан буён Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 33 ёшли польшалик форвард жорий мавсум клуби сафида жами 46 ўйинда 50та голга муаллифлик қилди. У 35та гол билан Бундеслигада энг яхши тўпурарга айланди.

Аввалроқ, Левандовскининг «Барселона»га ўтмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар