Клопп: «Қолган турнирларни бой берсак, мавсум муваффақиятли ўтди деб ҳисоблаш қийин»
Шанба, 14 Май
2219

Юрген Клопп Англия Кубоги финалидаги «Челси»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ливерпуль» бош мураббийи мавсум якунлари қолган 4та ўйин натижасига боғлиқ деган фикрга изоҳ берди. 

«Бу ерда аниқ жавоб йўқ. Бир томондан, ҳамма нарсани ютиб бўлмаслиги аниқ. Бу жуда қийин. Бошқа томондан, биз аллақачон эришганларимизга қарашимиз ва ўйлашимиз керак: 

Ҳозирча, ўйлайманки, мавсум биз учун жуда муваффақиятли ўтмоқда. Лекин агар бошқа ҳеч нима ютмасак, бундай ҳисобланмайди. Шунга ўхшаш нарса. 

Аллақачон Лига Кубогини ютганмиз, лекин биз «Ливерпул»миз, жаҳон даражасидаги клубмиз, шундай жамоага эгамиз. Фақат Лига Кубогини қўлга киритган бўлсангиз ва шу билан бирга бошқа турнирларнинг финалида ютқазсангиз, мавсумни мутлақо муваффақиятли деб ҳисоблаш қийин. Ва биз буни биламиз», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради

36-турдан кейин «Ливерпуль» АПЛда «Манчестер Сити»дан 3 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда. ЕЧЛда эса «қизиллар» 28 май куни финалда «Реал» билан ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар