Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига 8-тур учрашувлари якунига кўра, стадионларда қанча томошабин тўплангани ҳақида маълумот берди.
Бўлиб ўтган ўйинлар расмий қайдномаларида келтирилишича, Самарқандда ўтган «Динамо» - «Навбаҳор» ўйини бу турда энг кўп мухлис жамлаган баҳс бўлди. Кўҳна шаҳардаги қизиқарли ўйинни 7 507 нафар томошабин стадиондан кузатиб борган. Учрашувнинг 90+4-дақиқасида Рустам Ашурматов томонидан киритилган гол водий клубига ғалаба ва пешқадамликни тақдим этди.
Шунингдек, Жиззахдаги «Сўғдиёна» ва «Насаф» баҳсида 4083 нафар мухлис йиғилган бўлса, «Бунёдкор» - «Металлург» баҳси 2400 томошабин тўплаган.
Турнинг энг кам томошабини Олмалиқдаги учрашувда кузатилди. Шу куни «Қизилқум» ОКМКга йирик ҳисобда мағлуб бўлди – 1:4.
Суперлига 8-тур ташрифи:
«Динамо» - «Навбаҳор» - 0:1
Самарқанд, 7 507 томошабин.
«Сўғдиёна» - «Насаф» - 1:2
Жиззах, 4 083 томошабин.
«Бунёдкор» - «Металлург» - 1:1
Тошкент, 2 400 томошабин.
«Пахтакор» - «Сурхон» - 2:2
Тошкент, 1 122 томошабин.
«Нефтчи» - «Олимпик» - 0:0
Яйпан, 861 томошабин.
«Локомотив» - «Қўқон-1912» 1:2
Тошкент, 792 томошабин.
«Қизилқум» - ОКМК – 1:4
Олмалиқ, 571 томошабин.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига 6-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» ўйини (1:1) ҳам турнинг энг кўп мухлисини йиққан бўлса, 7-турда «Навбаҳор» - «Бунёдкор» (2:1) учрашувида Наманганда мавсум рекорди қайд этилиб, шу куни ўйингоҳга кириш текин бўлгач, 26 минг нафардан кўпроқ томошабин тўпланган эди.