Доннарумма Навас билан рақобати ҳақида гапирди
Шанба, 14 Май
2868

Жанлуижи Доннарумма келаси мавсумда Кейлор Навас билан рақобатлашмаслигига ишонмоқда.

Италиялик дарвозабон бу мавсумда «ПСЖ» таркибида Лига 1да 16та, коста-рикалик посбон эса 20та ўйинда майдонга тушди.

«Кейлор билан муносабатларимиз яхши, иккаламиз ҳам вазиятни тушунамиз, аммо бу осон эмас. Биз буни жамоа ичида ҳам, ўз орамизда ҳам тўғри ҳал қилдик.

Ўйлайманки, келаси мавсумда вазият бошқача бўлади, чунки клубнинг ўзи танлов қилади», — дея Доннарумманинг сўзларини келтиради AFP.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар