Франческ Фабрегас мавсум охирида «Монако»ни тарк этади.
35 ёшли яримҳимоячи монегасклар билан шартномасини узайтирмаслигини ва ёзда эркин агентга айланишини тасдиқлади.
«Мен ва «Монако» ўртасида ҳамма нарса тугади. Шартномам июнь ойида тугайди, мен кетаман.
Бу йил нафақат фаолиятим, балки ҳаётимдаги энг ёмон йил бўлди. Чунки футболда бахтли бўлолмасам, ҳаётда ҳам шундай. Бу йил жуда кўп азоб чекдим, психологик жиҳатдан қийин бўлди», — дейди испаниялик.
Фабрегас жароҳати сабаб сентябрь ойидан бери майдонга тушмади. У апрелда майдонга қайтиши керак эди, аммо яна жароҳат олди.