«Бавария» Левандовски жамоани тарк этмоқчи эканини тасдиқлади
Шанба, 14 Май
4662
Фото: Getty images

«Бавария» клуби жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски клубни тарк этмоқчи эканини тасдиқлади. Бу ҳақда Мюнхен клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич маълум қилган.

«Роберт билан бу масалада гаплашдик. У менга жамоа билан шартномани узайтириш таклифини қабул қилмаслиги ва клубни тарк этмоқчи эканини айтди. 

У янги чақирувни истамоқда. Шу боис фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи. Аммо бизнинг бу масаладаги позициямиз ўзгаргани йўқ. Левандовскининг клуб билан яна бир йиллик шартномаси бор. Бу факт», - дейди Салиҳамиджич Sky Sport билан интервьюда.

Аввалроқ, Робертнинг «Барселона»га ўтиб, ўз кучини Ла Лигада синаб кўрмоқчи экани ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, польшалик ҳужумчи жорий мавсум «Бавария» сафидаги 46 ўйинда 50та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар