«Арсенал» «Сан Пауло» ҳужумчисини трансфер қилиш бўйича келишувга эришди
Шанба, 14 Май
3345
Фото: Getty images

«Арсенал» ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришга қатъий бел боғлаган. 

«Goal.com» сайтининг маълумот беришича, «тўпчилар»нинг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги илк хариди маълум бўлиб улгурган. «Сан Пауло» ҳужумчиси Маркиньос фаолиятини Лондонда давом эттиришга яқин. 

19 ёшли футболчи учун «Арсенал» Бразилия клубига 3 млн фунт-стерлинг тўлаб беради. Манбага кўра, футболчи «канонирлар»га АҚШдаги машғулот йиғинлари вақтида келиб қўшилади. 

Аввалроқ, лондонликлар Тэмми Абраҳам ва Доминик Кальверт-Льюин трансфери масаласида ҳам иш олиб бораётгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар