«Сурхон» ирода намойиш этиб, «Пахтакор»нинг ғалабасиз сериясини давом эттирди (фотогалерея)
Жума, 13 Май
2505
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Суперлигасида 8-тур беллашувлари якунланди. 

Турнинг сўнгги баҳсларидан бири Тошкентда «Пахтакор» ва «Сурхон» жамоалари ўртасида кечди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. 

Биринчи таймда «Сурхон» яхши ҳимояланди. «Пахтакор» рақиб жарима майдони ичида хавфли вазиятлар яратишда анча оқсади. 

Иккинчи тайм аввалидан «шерлар» босимни оширишди ва черногориялик легионер Оливер Шаркич кетма-кет 2та гол киритиб, жамоасини ҳисобда қолдинга олиб чиқди. 

Шундан сўнг, «Сурхон»нинг испаниялик мураббийи Анхель Лопес захирадаги легионерларини майдонга ташлади. 81-дақиқада Луисми Кесада жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон аниқ йўллади. Тўп Санжар Қувватовнинг қўллари орасидан сирғалиб ўтиб кетди. Шундан сўнг, термизликлар голдан руҳланиб олдинга интилишда давом этишди ва 90+2-дақиқада Мурод Бобожонов рақиб дарвозасига «Сурхон»нинг иккинчи голини киритди. 

Шу тариқа, «Пахтакор» ОЧЛдан қайтганидан кейин ўтказган 3-ўйинида ҳам дуранг қайд этди. «Сурхон» эса 2019 йилдан буён илк марта «Пахтакор»га мағлуб бўлмади. 

Суратлар муаллифи — Абдулбасит Валихонов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар