Моуриньо Дибалани «Рома»га таклиф этмоқчи
Жума, 13 Май
2576
Фото: Getty images

Ёзги трансфер ойнасида «Ювентус»ни тарк этиши ойдинлашган Пауло Дибалага А Сериядан яна бир клуб қизиқиш билдирмоқда.

Corriere dello Sport хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида аргентиналик ҳужумчи учун асосий даъвогар бўлиб турган «Интер»га «Рома» клуби рақобатчилик қилиши мумкин. Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо «Ювентус» форварди билан жамоасини кучайтиришни истамоқда. Португалиялик мураббий ҳужум чизиғида Дибала Абраҳамга яхши тандем бўла олишига ишонмоқда. 28 ёшли футболчи ҳам «Рома» таклифини кўриб чиқишга тайёр. Томонлар тез орада учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дибала Турин клуби билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмади ва ёзда «Юве»ни эркин агент сифатида тарк этади. 

Аввалроқ, Дибалага «Интер» ва «Арсенал» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар