«Астон Вилла» «Барса»дан Коутиньони сотиб олди
Жума, 13 Май
6171
Фото: Астон Вилла

Филиппе Коутиньо тўлиқ «Астон Вилла» аъзосига айланди.

Инглиз клуби бразилиялик 29 ёшли футболчи билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. 

«Астон Вилла» келишув суммасини ошкор қилмади, аммо «Барселона» 20 млн евро ва ҳавбекнинг кейинги трансферидан яна 50 фоиз улуш олишини айтди.

Яримҳимоячи Бирмингем клубига январь ойида ижара асосида ўтганди. У бу мавсумда Премьер-лиганинг 15 ўйинида 4та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди. 

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо «Барса»га 2018 йил январида «Ливерпул»дан 120+40 млн евро эвазига қўшилганди. У Каталония клуби таркибида у 2 мартадан Ла Лига ва Испания Кубогида ғолиб бўлди, шунингдек, мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар