АПЛ. «Тоттенҳэм» «Арсенал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва ЕЧЛ йўлланмаси учун интригани кучайтирди, Кейнда дубль
Жума, 13 Май
8030
Фото: Reuters

Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Тоттенҳэм» Лондон дербисида «Арсенал»га жавобсиз 3та тўп киритди. Кейн дублга эришган бўлса, Сон ҳам майдонни голсиз тарк этмади. 

Натижада 5-ўриндаги «Тоттенҳэм»  очколарини 65тага етказиб, ЕЧЛ позициясида бўлган 4-поғонадаги «Арсенал» (66) билан фарқни минимал кўринишга олиб келди. Сўнгги икки турда Конте жамоаси «Бёрнли» ва «Норвич» билан ўйнаса, Артета шогирдлари «Ньюкасл»  ва «Эвертон» га қарши баҳс юритади.

АПЛ. 22-тур
Тоттенҳэм — Арсенал 3:0

12 май, «Тоттенҳэм Стэдиум» 
Голлар: Кейн (22 пенальти, 37), Сон (47).
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис (Родон, 82), Санчес, Сессеньон, Сон (Бергвейн, 72), Ҳёйбьерг, Бентанкур, Кулусевски (Моура, 72), Кейн. 
Арсенал – Рэмсдейл, Соареш, Ҳолдинг, Габриэл (Тавареш, 76), Томиясу, Жака, Эль-Ненни, Эдегор, Нкетиа (Ляказетт, 73), Мартинелли (Смит-Роу, 64), Сака.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (17), Ҳолдинг (26), Смит-Роу (86), Эдегор (88), Жака (90+1).
Четлатиш: Ҳолдинг (33).

Ўхшаш янгиликлар