АПЛ мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогар 8 футболчи номини эълон қилди
Жума, 13 Май
5958
Фото: Getty images

Англия Премьер-лигаси расмий сайти 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, қуйидаги 8 футболчи АПЛда футболчиларга топшириладиган асосий совринга даъвогар:

– Трент Александер-Арнолд, «Ливерпуль» (31 ўйинда 2 гол, 12 ассист);

– Жеррод Боуэн, «Вест Ҳэм» (34 ўйинда 10 гол, 10 ассист);

– Жоау Канселу, «Манчестер Сити» (34 ўйинда битта гол ва 7та ассист);

– Кевин де Брюйне, «Манчестер Сити» (28 ўйинда 15 гол ва 7 ассист);

– Букайо Сака, «Арсенал» (36 ўйинда 11 гол ва 6 ассист);

– Муҳаммад Салоҳ, «Ливерпуль» (34 ўйинда 22 гол ва 13 ассист);

– Сон Ҳён Мин, «Тоттенҳэм» (33 ўйинда 21 гол ва 7 ассист);

– Жеймс Уорд-Проуз, «Саутҳемптон» (34 ўйинда 9 гол ва 5 ассист).

Маълумот учун, АПЛнинг энг яхши ўйинчиси футбол экспертлари, турнирдаги 20та жамоа сардорлари ва мухлислар овозига кўра аниқланади.

Жорий мавсум «МЮ» сафида 30 ўйинда 18та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган ва икки марта АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган Криштиану Роналду даъвогарлар рўйхатига киритилмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар