Анчелотти: «Бензема – айни дамда тенгсиз. Роналду кетгач, у «Реал»да масъулиятни ўз бўйнига олди»
Жума, 13 Май
2636
Фото: Getty images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ҳужумчиси Карима Бенземани жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши футболчиси деб атади.

«Мен учун Бенземани шунчаки марказий ҳужумчи деб аташ қийин, чунки у фантастик ҳужумкор форвард. У фақатгина топ даражадаги тўпурар бўлмай, жамоа ўйинини ташкил этишда ҳам муҳим футболчи саналади. Буни голли узатмалари билан ҳам исботлаб келмоқда. Фикримча, Карим айни дамда жаҳонда тенгсиз ўйинчи.

Роналду Мадриддан кетгач, айнан Бензема жамоада етакчиликни қўлга олиб, бу билан масъулиятни ҳам ўз бўйнига олди. Криштиану жамоада эканлигида жавобгарлик кўпроқ унинг гарданида эди. Роналду бир мавсумда қарийб 50та гол киритиб, у сиз «Реал»нинг гол киритиши, ўйини қийинроқ кечарди. Ҳозирда эса Бензема жамоа учун жуда муҳим фигурага айланган», - дея  «Реал» устозининг сўзларини келтирган Marca.

Маълумот учун, 34 ёшли франциялик форвард жорий мавсум Ла Лигада 31 ўйинда 27та гол ва 12та ассистни амалга оширган бўлса, ЕЧЛда 11 ўйинда 15та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар