Славче Войнески: «Раҳбариятдаги ўзгаришлар клубдаги фаолиятимга қандай таъсир қилишини билмайман»
Пайшанба, 12 Май
3894

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Сурхон» учрашувидан сўнг, тошкентликлар бош мураббийи Славче Войнески ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Хайрли кеч. Биринчи таймда яхши ўйнай олмадик. «Пахтакор»га хос ўйнай олмадик. Иккинчи таймда хатоларимизни тўғрилашга эришдик ва 2та гол урдик. Футболда шундай ҳам бўлади, ўтказиб юборилган голлар индивидуал хатолар ортидан келди. Баъзи вазиятларда кўпроқ эътиборни жамлашимиз керак. Бир неча йил аввалгидек 6-7та юлдуз футболчиларимиз йўқ. Ёш футболчилар билан ишлаяпмиз. 

Биз Чемпионлар Лигасида ротация қилмаганимизнинг жабрини тортяпмиз. Биз ҳалигача мослаша олмаяпмиз. Баъзи футболчиларда «Пахтакор»да ўйнаш босими бор. Уларга «Пахтакор» темпига киришиб кетиш учун вақт керак. 

Раҳбарият ўзгариши фаолиятимга қандай таъсир қилишини билмайман. Жамоа учун бундай ўзгаришлар таъсир қилиши бор гап. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кимдир кетади, кимдир келади. Бундай ҳолатлар профессионал футболчига муаммо туғдирмаслиги керак», — деди шимолий македониялик мураббий. 

Маълумот учун, «шерлар» кетма-кет учинчи ўйинда дуранг натижа қайд этмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар