Роналду – АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси
Пайшанба, 12 Май
1122
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» форварди Криштиану Роналду Англия Премьер-лигасида ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Португалиялик ҳужумчи апрель ойида лауреат бўлиш учун даъвогарлар қаторида бўлган Кевин де Брюйне, Габриэл Жезус (иккиси ҳам – «Манчестер Сити»), Леандро Троссард («Брайтон»), Тиаго Алькантара («Ливерпуль»), Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм»), Бруно Гимараэс («Ньюкасл») ва Натан Коллинз («Бернли») сингари ўйинчиларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, 37 ёшли тўпурар ўтган ойда «Манчестер Юнайтед» сафида АПЛдаги 4 ўйинда 5та голга муаллифлик қилди. У «Норвич» билан баҳсда ҳет-трик, «Арсенал» ва «Челси» билан ўйинда эса биттадан голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар