Конте «Манчестер Сити» ҳақида: «Пеп – энг яхши мураббий. У жамоасини йиртқичга айлантирди»
Пайшанба, 12 Май
2837
Фото: Getty Images

Антонио Конте Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги фаолиятини юқори баҳолади.

«Гвардиоланинг пуллар – футболда энг муҳими эмаслиги ҳақидаги фикрларига қисман қўшиламан. Фикримча, Пеп – энг яхши мураббий ва ўз жамоаси билан жуда яхши ишлашда давом этмоқда. У қўл остидаги жамоани йиртқичга айлантирди. Жамоа ўйинини томоша қилиб, мураббийнинг катта ҳажмда иш олиб борганини дарҳол сезиш мумкин. Шунга қарамай, пуллар жамоа даражасини кўтара оладиган савияли ўйинчиларни таклиф этиш учун муҳим», - дейди «Тоттенҳэм» бош мураббийи.

Аввалроқ, Ҳоланд «Сити»га ўтиши ойдинлашгач, Гвардиола «Сити»нинг трансфер учун катта харажат қилаётгани ОАВда бўртириб кўрсатилаётгани, бу борада рақобатчи клубларнинг трансферлари танқид қилинмаслиги ҳақида гапирган эди.

Маълумот учун, АПЛ 36-туридан кейин «Сити» 89 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Тоттенҳэм» 62 очко билан 5-поғонани эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар