Анхель Лопес: «Мен Ўзбекистон ҳакамларидан фақат адолатли бўлишни сўрайман»
Пайшанба, 12 Май
4771
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Сурхон» учрашувидан сўнг (2:2), термизликларнинг испаниялик мураббийи Анхель Лопес матбуот анжуманида иштирок этди. 

«Ҳаммага хайрли кеч. Бугунги натижадан қониқмадим. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи таймда анча яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи тайм аввалида бироз тушунмовчилик бўлди. Бир вазиятда 100 фоизлик пенальти берилмади. Бу тарзда қандай қилиб ВАР тизими ишлаяпти дейиш мумкин? Лекин ўз футболчиларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. «Пахтакор»га яхши қаршилик кўрсатдик. 

Рақибда жуда яхши футболчилар бор. Улар қандай ҳимояланишни билишади. «Пахтакор»ни яхши ўрганиб чиққандик. Иккинчи тайм аввалида улар прессингда ажойиб ўйнади ва бизда қийинчиликлар бўлди. Лекин кейин ўзимизни қўлга олиб, олдинга интилдик. 

Мен Ўзбекистон ҳакамларидан фақат адолатни сўрайман. «Сурхон» Термиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳакамлар ҳаққоний ишламаса, ўзбек футболи ўсмайди

Испаниялик футболчиларда бироз жисмоний жиҳатдан муаммо бор эди. Улар машғулотларда тўлиқ қатнаша олмадик. Бизда легионер футболчи йўқ, ҳаммаси «Сурхон» ўйинчилари», — деди Лопес.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар