«Навбаҳор» фэйр-плейга амал қилмади, бу 11x11 ўйин бўлмади». Роган Самарқанддаги аламли мағлубиятдан кейин
Чоршанба, 11 Май
10354

Суперлига 8-тури доирасидаги «Динамо» - «Навбаҳор» (0:1) ўйинидан кейин самарқандликлар бош мураббийи рақиб жамоанинг фэйр-плейга риоя қилмагани ҳақида гапирди.

«Илк марта рақиб жамоани ғалаба билан табриклай олмайман. Кўрдингиз, бу ўйин 11га қарши 11 киши бўлмади. Рақиб фэйр-плейга амал қилмади. Бу спорт, уни ҳурмат қилиш керак, рақибни ҳурмат қилиш керак. Улар бир неча марта спортга зид ҳаракат қилишди. Бу менинг ўйин борасидаги бор фикрим, узр», - дея матбуот анжуманидаги фикрини якунлади «Динамо» бош мураббийи. 

Учрашув давомида сербиялик мутахассис бир неча марта Самвел Бабаян билан оғзаки жангга киришди. 

Эслатиб ўтамиз, 90+4-дақиқада Рустам Ашурматов томонидан киритилган гол Наманган клубига ғалаба келтириб, «Навбаҳор» 16 очко билан пешқадамга айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар