«Бунёдкор» 10 киши бўлиб қолган «Металлург»ни енга олмаган баҳсдан фотогалерея
Чоршанба, 11 Май
690
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Суперлигасида 8-тур беллашувлари бошланди. 

Кеча, 10 май санасида Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида майдон эгалари «Металлург»ни қабул қилди. Учрашув «Бунёдкор»нинг ҳужумлари билан бошланди. 18-дақиқада Умарали Раҳмоналиев рақиб жарима майдонидаги пала-партишликдан фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, бекободликлар ҳужумга зўр беришга мажбур бўлишди. Бош мураббий Луисма Эрнандес 23-дақиқадаёқ Ислом Исоқжонов ўрнига Худойшукур Сатторовни майдонга ташлади. 

Иккинчи тайм аввалида, 49-дақиқада Шоҳназар Норбеков рақибга ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди. Фирдавс Норсафаров аввалига унга сариқ карточка бериш билан кифояланмоқчи бўлди, аммо ВАР ҳакамлари уни вазиятни монитор орқали қайта кўришга таклиф қилишди ва «Метуллург» ҳужумчисига қизил карточка кўрсатилди. 

Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, Эрнандес шогирдлари ҳужумлар темпини пасайтирмади. 67-дақиқада Дамир Темиров мувозанатни тиклашга эришди. Шундан сўнг, «Металлург» асосий эътиборини ҳимояга қаратди. «Бунёдкор»нинг тинимсиз ҳужумлари дарвоза томон аниқ ва кучли зарбагача етиб бормади. 

Шу тариқа, «қалдирғочлар» кетма-кет учинчи беллашувда ғалаба қозона олмади. «Металлург»нинг ғалабасиз серияси эса 6та ўйинга етди. 

Қуйида ушбу учрашувдан фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин. 

Суратлар муаллифи — Абдулбасит Валихонов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар