АПЛ. «Ливерпуль» «Астон Вилла» устидан иродали ғалабага эришиб, «Ман Сити»га етиб олди
Чоршанба, 11 Май
8531
Фото: Ливерпуль

Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Ливерпуль» Бирмингемда «Астон Вилла» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Луиснинг тезкор голига 3 дақиқа ўтар-ўтмас Матип жавоб берди, иккинчи бўлимда Мане мерсисайдликларга 3 очко келтирган тўпни киритди. 

«Ливерпуль» очколарини 89тага етказиб, пешқадам «Манчестер Сити»га етиб олди. Аммо захирасида бир ўйини бор «шаҳарликлар» тўплар нисбатига кўра ўз ўрнида қолди. «Астон Вилла» 43 очко билан 11-поғонага жойлашган. 

АПЛ. 33-тур
Астон Вилла — Ливерпуль 1:2

10 май, «Вилла Парк»
Голлар: Луис (3) — Матип (6), Мане (65).
Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Конса, Динь, Коутиньо (Буэндиа, 70), Макгинн, Накамба (Чуквуэмека, 62), Луис, Кэш, Ингз, Уоткинс (Траоре, 81). 
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Фабиньо (Ҳендерсон, 30), Кейта, Жонс (Алькантара, 62), Мане, Жота, Диас (Салоҳ, 72).

Ўхшаш янгиликлар