Миржалол Қосимов: «Пеле билан сўрашганимдан сўнг, энди қўлимни ювмайман, деб ҳазиллашгандим»
Сешанба, 10 Май
6272
Фото: Tribuna.uz

ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрига катта интервью бериб, футболчилик йиллари ҳақидаги хотиралари билан бўлишди. 

 — Ўзбек футболи тарихи музейида Пеле ва унинг ёнида СССР ёзувли футболкада турган расмингизни кўрдим?

 — Бу 1987 йилда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Нигерия устидан ғалаба қозонганимизда олинган сурат. Ўйин олдидан расмга тушгандик. Шунчаки саломлашдик, ўшанда энди қўлимни ювмайман, деб ҳазиллашгандим. Улар эса ишонишди. Яна бир расмда мен жамоа сардори сифатида кубокни кўтараётганим тасвирланган ва менинг ёнимда ўша вақтдаги УЕФА президенти Жоао Авеланж ҳамда турнир ҳомийларидан бўлган бир япон турганди. 

 — Ўша мусобақа яримфиналида Кот-Д’ивуарга бурчак зарбасидан гол урганмисиз? 

 — Шундай бўлганди. Яна бир голни жаримдан ургандим, 5:1 ҳисобида ютгандик. Жуда иноқ жамоа эдик. Майдонга тушиб, болалардек завқ олардик. Жавобгарлик ҳисси бор эди, аммо бу бизга босим бермасди. Ҳужумда ўйнаган Юра Никифоров мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлганини яхши эслайман.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар