«Манчестер Сити» АПЛда «қуруқ ўйинлар» сони бўйича клуб рекордини ўрнатди
Сешанба, 10 Май
2395
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» АПЛнинг 36-турида «Ньюкасл»га жавобсиз 5та гол урди. 

Натижада «шаҳарликлар»нинг ушбу мавсумдаги «қуруқ ўйинлари» 21тага етди. Бу — клуб рекорди. 

Бунгача «Сити»нинг энг яхши натижаси 2018/19 йилги мавсумда қайд этилганди. Ўшанда жамоа 20та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.

Тўп ўтказилмаган 21 ўйиннинг 20тасида Эдерсон, 1тасида Зак Стеффен дарвозани қўриқлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар