Манба: Рюдигер «Реал» билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади
Сешанба, 10 Май
4708
Фото: Getty images

«Челси» ҳимоячиси Антонио Рюдигер янги мавсумни Испания Ла Лигасида бошлайди.

The Athletic хабарига кўра, 29 ёшли германиялик футболчи бугун, 10 май куни «Реал» билан 2026 йилга қадар шартнома имзолаган. Антонио ёзги трансфер ойнасида жамоа сафига бориб қўшилади. Футболчи янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтган. Футболчининг шартномасида товон пули миқдори 400 миллион евро этиб белгиланган.

Қайд этилишича, Рюдигернинг Мадрид клубидаги йиллик маоши солиқлардан ташқари 10 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, у мадридликлар сафига эркин агент сифатида қўшилиши сабабли бонусга ҳам эга бўлади.

«Қироллик клуби» Чемпионлар лигаси финалидан кейин ушбу трансфер ҳақида расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер 2017 йилда «Рома»дан «Челси»га ўтиб, 5 йил давомида Лондон клуби шарафини ҳимоя қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар