Луисма Эрнандес: «Клуб сиёсати легионерлар олиб келишимга йўл қўймайди»
Сешанба, 10 Май
1749
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Металлург» учрашувидан сўнг (1:1), бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди. 

«Ҳаммага хайрли кеч. Интенсив ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади. Жуда кўп вазиятлар бўлди. Аммо якунда барибир дуранг қайд этилди. 

Ҳар бир мураббий сингари рақибни ўрганиб чиқамиз. «Бунёдкор» ҳужумда жуда хавфли, уларнинг ҳимоясини ҳам яхши анализ қилиб чиқдик ва ўйинимизни шунга қараб мослаштириб чиқдик. 

«Қизилқум»га қарши ўйинда биз испан футболига яқин ўйин кўрсатдик. Бугунги беллашувда ҳам 10 киши бўлиб қолганимизга қарамай, яхши ўйнашга эришдик. Футбол — доим ҳам чиройли ўйин кўрсатиш дегани эмас. 

Биз пенальти ҳам ишлагандик, деб ҳисоблайман. Футболчиларга бугунги ўйинга кўрсатган муносабатлари учун раҳмат айтаман. 

Қийин ўйин бўлди. Бундай баҳсларда ҳакамлик қилиш осон эмас. Аммо реферилардан қониқдим. Ўйин якунлангач, ҳакамларга ўз миннатдорчилигимни билдирдим. 

Клуб сиёсати легионерларни олиб келиш эмас. Биз маҳаллий футболчилардан фойдаланиб, кучли жамоа тузишимиз керак», — деди Эрнандес. 

Маълумот учун, «Металлург» ушбу дурангдан сўнг, очколари сонини 7тага етказиб, онлайн жадвалда 10-ўринга жойлашди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар