«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг «Манчестер Сити»га қарши чемпионлик пойгасида 3 очко билан ортда қола бошлагани ҳақида гапирди.
«Агар «Ливерпуль» «Сити»га шу қадар яқинлашиб олмаганида нима бўларди? Қани, менга айтинг-чи?! Ҳаттоки бу тарзда интервью ҳам беришим амри маҳол эди.
АПЛдаги ўрнимизни йўқотмаяпмиз, Чемпионлар Лигасига йўлланма олдик, эътибор беринг, топ-4 учун қандай кураш кетмоқда. Ҳаммамиз босимни ҳис қиляпмиз, Ундан ҳолимиз деб ҳеч ким айта олмайди.
«Тоттенҳэм»га қарши ўйиндан сўнг, сиз ўйлаганингиздек асабийлашиш бўлмади, шунчаки ўйин пайтида бундай эмоцияларга берилиш осон ва 20талаб камера менга қараб турган бўлади. Худди шу ҳолат Пеп билан ҳам содир бўлиб туради.
Пеп айтганидан фарқли равишда, ҳамма бизни қўллаб-қувватламаслигини яхши биласиз. Унинг сўзлари ҳолатимизни ўзгартириб қўймайди, ҳаммаси жойида», — деди германиялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар бугун АПЛ доирасида «Астон Вилла»га қарши кураш олиб боради.