Погба «Манчестер Сити» таклифини рад этди
Душанба, 09 Май
5374
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба жамоани тарк этган тақдирда Манчестерда қолмоқчи эмас.

The Athletic хабарига кўра, Погба эркин агент сифатида ёзда «Манчестер Сити»га ўтиш таклифини рад этган. 29 ёшли франциялик футболчи «шаҳарликлар» таклифини рад этиб, музокара ўтказишни истамаган. 

Қайд этилишича, Поль «МЮ»ни тарк этиши деярли аниқ ва ҳозирда бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Унга «Ювентус», «ПСЖ» ва «Реал» қизиқиш билдирган эди. 

Аввалроқ, Погбага «Манчестер Сити» жиддий қизиқиш билдираётгани, унга 4 йиллик шартнома таклиф қилинаётгани, футболчининг ўзи эса Гвардиола қўл остида тўп суришга қарши эмаслиги ҳақида хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 2016 йилдан буён «МЮ»да тўп сурмоқда. Жорий мавсум 20 ўйинда майдонга тушган Погба битта гол ва 9та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар