Ҳоланд «Манчестер Сити» учун тиббий кўрикдан ўтди
Душанба, 09 Май
7819
Фото: Getty images

«Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд тез орада «Манчестер Сити» футболчисига айланади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 21 ёшли норвегиялик форвард бугун, 9 май куни «Манчестер Сити» учун тиббий кўрикдан ўтиб, яна Дортмунд клуби сафига қайтган.

Қайд этилишича, томонлар трансфер бўйича ушбу ҳафтада расман келишувга эришиб, бу ҳақда эълон қилиниши режалаштирилган. 

Sky Sports хабарига кўра, 21 ёшли форвард мавсум якунида «Боруссия»ни тарк этиши ҳақида Дортмунд клубини хабардор қилган. «Манчестер Сити» раҳбарияти Ҳоланд учун унинг шартномасида кўрсатилган 75 миллион евро товон пулини тўлайди.

Маълумот учун, Эрлинг жорий мавсум клуби сафида жами 29 ўйинда 28та гол ва 7та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар